Германиянинг Biophelion стартапи Ауреобасидиум пуллуланс номли хамиртурушга ўхшаш қора замбуруғ ёрдамида пластик чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича янги технологияни таклиф қилди. Ушбу замбуруғ турли муҳит шароитида яшай олади ва энг муҳими, кенг турдаги органик бирикмаларни парчалаш қобилиятига эга.
Қизиғи шундаки, бу замбуруғ пластикни шунчаки йўқ қилмайди, балки уни янги материаллар ишлаб чиқаришга яроқли қимматли бирикмаларга айлантиради. Тадқиқотчилар ундан хусусан, учта маҳсулот ажратиб олишди.
Масалан пуллулан — таъмсиз ва ейиладиган полимер бўлиб, озиқ-овқат саноатида маҳсулотларга ҳажм ва тузилма бериш учун қўшимча сифатида ҳамда оғиз ҳидини таркатувчи плёнкалар ва дорилар учун вегетариан капсулалар ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Полиестер эса қадоқлаш маетриаллари ишлаб чиқаришга тўғри келадиган полимер ҳисобаланади. Кам маълум бўлган юзага таъсир қилувчи молекулани 3Д-босма технологиясида ва сунъий юза фаол моддаларга экологик муқобил сифатида кир ювиш воситалари ва маиший кимё маҳсулотларида ишлатиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, замбуруғ пластик чиқиндилар таркибидаги қолдиқ углерод газини (CО₂) ҳам ўзлаштиради ва уни ўсиши учун энергия манбаси сифатида ишлатади. Шу тариқа, у углерод газининг атмосферага чиқишини олдини олади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати