Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

"Фарғонаазот" акциядорлик жамиятининг РАСМИЙ БАЁНОТИ

// 15 iyul 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (160.15 KB)

Ижтимоий тармоқларда ""Фарғонаазот" Ажда ёнғин содир бўлмоқда" мазмунидаги видеолар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан "Фарғонаазот" АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

Ёнғин "Фарғонаазот" заводида эмас, балки унга яқин бўлган ҳудудда, Тошлоқ тумани, Ахшак МФЙ Бешолиш даҳасида жойлашган нефт маҳсулотларини қайта ишлаш учун мўлжалланган цехда соат 16:26да содир бўлган. Завод ҳудудида ҳеч қандай ёнғин кузатилмаган, ишлаб чиқариш жараёни белгиланган тартибда давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда турли хил асоссиз маълумотларни тарқатишдан олдин "Фарғонаазот" Ажнинг Матбуот хизмати билан боғланиш ҳамда аниқ, тезкор ва асосли маълумотларни олиш мақсадга мувофиқ бўлишини эслатиб ўтамиз.

"Фарғонаазот" АЖ ишонч телефони: (73) 242-63-90

"Фарғонаазот" АЖ Матбуот хизмати