Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Фаол ходимлар тақдирланди

// 30 dekabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.03 MB)

«Ўзкимёсаноат» АЖ марказий аппаратида жорий йил давомида ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиб, самарали меҳнат қилган, ташаббускорлик ва фидойилик кўрсатган ходимларни алоҳида эътироф этиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида йил давомида эришилган натижалар, амалга оширилган муҳим лойиҳалар ва жамоанинг умумий ютуқлари қайд этилди. 

Шунингдек, Жамият ривожига муносиб ҳисса қўшган ходимлар қатор номинациялар бўйича тақдирланди.

Ушбу эътироф ва рағбатлантириш ходимларнинг меҳнатини қадрлаш, жамоада соғлом рақобат ва мотивацияни кучайтириш, шу билан бирга келгуси йилларда янада юқори марраларни кўзлашга ундайди. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти барча ходимларни самимий табриклади ва келгуси фаолиятларида муваффақият тилади.