Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги: долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

// 24 dekabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (278.83 KB)

Фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, қолаверса, импортни мақбуллаштириш имконини берадиган муҳим омил.

Шу маънода “Ўзкимёсаноат” АЖ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Жамиятда бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда ишлаб чиқариш жараёнида учраётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, техник сувлар таркибидаги сулфат ионларини тозалаш, фосфогипсни қайта ишлаш ҳамда импорт қилинадиган терпен мойларининг муқобилини ишлаб чиқиш каби бир қатор масалалар таҳлил қилинди. Шу билан бирга тармоқ корхоналарида  истиқболли лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш, назарияни амалиёт билан уйғунлаштириш, инновацион тадқиқотлар олиб боришга ҳам эътибор қаратилди.