Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Европада композит материаллар бозори 2035-йилга бориб 47,5 млрд долларга етади

// 13 avgust 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.17 MB)


 
2025-йилда Европада композит материаллар бозори ҳажми 28,1 млрд долларни ташкил этди. Precedence Research (ПР) ҳисоботига кўра, 2026–2035-йиллар давомида бозор ҳажми 29,6 млрд доллардан 47,5 млрд долларгача ўсиб, ўртача йиллик ўсиш суръати 5,38 фоизни ташкил этади.

Армирловчи элемент тури бўйича шиша толали композитлар устунлик қилади — уларнинг бозордаги улуши 64,8 фоизни ташкил этади. Ундан кейин 22,7 фоиз улуш билан углерод толали композитлар туради.

Якуний фойдаланиш соҳалари кесимида автомобил саноати 26,1 фоиз улуш билан етакчилик қилади. Кейинги ўринларда қурилиш соҳаси — 16,6 фоиз, шамол энергетикаси — 15,4 фоиз, шунингдек, аерокосмик ва мудофаа саноати — 12,7 фоиз улуш билан қайд этилган.

Европа Иттифоқи композит материаллар бозоридаги асосий компаниялар қаторига PPG Industries, Toray Industries, Owens Corning, Hexcel Corporation ва DuPont киради.