Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Европа Иттифоқида кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2026-йилнинг И чорагида 3,2 фоизга қисқарди.

// 26 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.74 MB)

Cefic маълумотларига кўра, ҳозирда тармоқ тикланиш босқичида эмас, балки беқарор ривожланиш даврини бошдан кечирмоқда.

Йил бошида саноат ишлаб чиқаришида озгина ўсиш кузатилганига қарамай, Европа кимё саноати ишлаб чиқариш базасининг янада қисқариши хавфи сақланиб қолмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши кўплаб сегментларда қайд этилди. Жумладан, асосий органик моддалар ишлаб чиқариш 12,7 фоизга, полимерлар 9,2 фоизга, бўёқлар ва пигментлар 8,0 фоизга, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари 4,7 фоизга қисқарди. Шу билан бирга, бошқа турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш 2,2 фоизга, косметика маҳсулотлари эса 1,3 фоизга ошди.

Европа кимё саноатидаги пасайишнинг асосий омиллари сифатида талабнинг сустлиги, ишлаб чиқариш қувватларининг қисқариши, жаҳон бозорида рақобатнинг кучайиши ҳамда энергия ресурслари нархининг юқорилиги қайд этилмоқда.

Ҳисоботда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ҳам пастлиги қайд этилган. Айни пайтда ушбу кўрсаткич тахминан 74 фоизни ташкил этиб, узоқ йиллик ўртача даражадан ҳам, Европа Иттифоқи бўйича умумий саноат кўрсаткичидан ҳам паст ҳисобланади. Шу билан бирга, Европа кимё маҳсулотлари экспорти 4,6 млрд еврога (12,4 фоиз), импорти эса 4,8 млрд еврога (15,7 фоиз) қисқарган.
Қайд этилишича, Европа кимё саноатига киритилган инвестициялар ҳам кескин камайган. Хусусан, 2022–2025-йиллар давомида соҳага йўналтирилган инвестициялар 80 фоизга қисқариб, 1,5 млрд еврогача тушган.