Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда

// 25 avgust 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (39.42 MB)

Хотин-қизларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли хотин-қизларнинг ихтирочилик ва инноваторлик салоҳиятини аниқлаш, улар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ишлаб чиқариш мақсадида ҳар йили “Ўзкимёсаноат“ АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган 50 ёшгача бўлган мутахассис хотин-қизлар ўртасида “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилади. 

Бу йилги танлов РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиалида бўлиб ўтмоқда. 

Танлов иштирокчилари томонидан энергия тежамкор, экологик муаммоларга ечим берадиган, ишлаб чиқариш жараёнларини мукаммаллаштирувчи, импорт ўрнини қопловчи, корхона харажатларини тежовчи ва қўшимча иш ўринлари ҳамда даромад келтирувчи жами 13 та инновацион ғоя ишланмалари тақдим этилди. 

Танловда иштирокчиларнинг инновацион ишланмаларини адолатли ва холисона баҳолаш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Инновацион ривожланиш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. 

Ишчи гуруҳ томонидан барча лойиҳалар чуқур таҳлил қилиниб, энг муносиблари тақдирланади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати