Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Эълон: “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари ёшлари диққатига!

// 17 dekabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (3.22 MB)

Экологик тоза энергия, энергия самарадорлиги ва рақамли инновациялар бўйича лойиҳаларга қизиқасизми? 

Унда бу сиз учун зўр имконият! 

ECO минтақаси учун Тоза энергия маркази (CЕCЕCО) томонидан CECECO Clean Energy Hackathon 2026 халқаро хакатони бўлиб ўтади. Хакатон ёшларнинг тоза энергия, энергия самарадорлиги ва рақамли инновациялар соҳасидаги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ариза учун талаб этиладиган маълумотлар:

• Тўлиқ исм-шариф
• Электрон почта манзили ва телефон рақами
• Фуқаролиги ёки яшаш мамлакати
• 16–35 ёш оралиғида эканлигини ҳамда CЕCЕCОга аъзо давлат фуқароси ёки резиденти эканлигини тасдиқловчи миллий шахсни тасдиқловчи ҳужжат, паспорт ёки яшаш гувоҳномасининг скан нусхаси
• Қисқача таржимаи ҳол (150 сўзгача)

Мукофотлар қуйидагича:

  • 1-ўрин — 3 000 АҚШ доллари
  • 2-ўрин — 1 500 АҚШ доллари
  • 3-ўрин — 500 АҚШ доллари

Тақдирлаш маросими 2026-йил 26-январ куни Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида бўлиб ўтади.

  • Йўл ва яшаш харажатлари ташкилотчилар томонидан тўлиқ қоплаб берилади.
  • Барча иштирокчиларга халқаро сертификатлар топширилади.

 Аризаларни топшириш тартиби:

  • Муддат: 2025-йил 30-декабргача
  • Электрон почта: secretariat@cec-eco.net
  • Телеграм: @davron_uks

Батафсил маʻлумот учун:
https://drive.google.com/file/d/1MkUjAC0zg5LQMszeV6kEt4GOblUY4OWw/view

Ёшларимизни ушбу халқаро хакатонда фаол иштирок этишга, инновацион ғоялари билан экологик тоза энергетика соҳаси ривожига ўз ҳиссаларини қўшишга чақирамиз.