Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Экология ва атроф- муҳитни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислари учрашуви бўлиб ўтди

// 14 fevral 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (22 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖда барча тармоқ корхоналарининг экология ва атроф- муҳитни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислари учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-январдаги “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалий режалар ишлаб чиқиш учун ташкил этилди. 

Йиғилишда корхоналарнинг экологик ҳолатлари таҳлил қилинди. Тармоқ корхоналарининг фаолиятида ҳозирги кунда долзарб мавзу – атроф-муҳит ҳимояси ва унга салбий таъсир этувчи омиллар – сув ташланмалари, атмосферага ташламалар ва чиқиндиларни камайтиришга қаратилган ўз дастурий режалари тузилди. 

Корхоналарнинг экологик ҳолатини яхшилаш учун тавсия ва кўрсатмалар кўриб чиқилди.