Бугун пойтахтимиздаги CАЕх кўргазма мажмуасида “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Таъкидлаш жоиз, "Eco Expo Central Asia 2025" — Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ва Марказий Осиёдаги энг йирик экологик кўргазма бўлиб, унда 30 дан ортиқ мамлакатдан 3000 дан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.
Кўргазмада илғор “яшил” технологиялар, чиқиндиларни бошқариш, сув ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергетика соҳаларидаги энг яхши ечимлар намойиш қилинмоқда.
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” доирасида ташкил этилган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти вакиллари, “Навоийазот” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологияга таъсирни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни қамраб олган тақдимотлари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда. Тақдимотлардан иссиқхона газларини камайтириш бўйича илғор тажрибага эга халқаро ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳалар ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, кўргазма 21-июнга қадар давом этади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати