2030-йилга келиб дунёда метанол ва аммиак ишлаб чиқариш суръатлари талаб ўсиши суръатларига етиша олмаслиги мумкин. Бу маълумот Кепт консалтинг агентлиги тадқиқотига асосланган ҳолда келтирилмоқда.
Бу ҳолат қувватларни ошириш имкониятларини яратади. Бироқ ҳозирча айрим экспортёрларни қиммат логистика ва зарур инфратузилманинг етишмаслиги чеклаб турибди. Кепт тадқиқотига кўра, 2030-йилга келиб дунёда метанолга бўлган талаб 107–131 миллион тоннагача ўсиши мумкин, 2040-йилга келиб эса — 125–161 миллион тоннагача. Шу билан бирга, аллақачон 2030-йилнинг ўзида 5–19 миллион тонна қувват етишмаслиги юзага келиши мумкин.
Аммиак бўйича ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилмоқда: қўшимча қувватларга бўлган эҳтиёж 5–13 миллион тонна деб баҳоланмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати