Global Impact Coalition коалицияси (Женева, Швейсария) автомобил пластик қисмларини қайта ишлашнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлайди. 2025 йилнинг март ойида KlaasBoer, Reyond ва Steinert дастлабки 100 та автомобилни демонтаж қилишни, унинг қисмларини майдалаб, уларни ўн турдаги пластикка ажратишни бошлайди. Пилот лойиҳа етти ойдан тўққиз ойгача давом этиши кутилмоқда.
Кузов қисмлари, фаралар ва чироқлар, двигател қисмлари, совутиш тизимлари ва ички қисмларни (қопқоқлар, рул ғилдираклари, асбоблар панели ва бошқалар) қайта ишлаш режалаштирилган. Олинган полипропилен, полиамидлар, полиуретан, поликарбонат, полиметилметакрилат, юқори зичликдаги полиетилен ва термоеластопластлар каби полимер фракциялар еттита кимё заводига етказиб берилади ва уларга кимёвий ишлов берилади.
Global Impact коалициясига 2020 йилда Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида асос солинган эди. Унинг таркибига BASF, Covestro, LyondellBasel, Mitsubishi Chemical, Sabic, LG Chem ва бошқа компаниялар киради. Уюшма "2050-йилгача кимё саноатини иқлим жиҳатидан нейтрал ҳолга келтиришни" мақсад қилган.
Евростат маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳар йили ўртача 5 миллионга яқин эски автомобиллар фойдаланишдан чиқарилади. Улардаги пластик ва эластомерларнинг таркиби автомобил умумий оғирлигининг тўртдан бир қисмини ташкил қилиши мумкин.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати