Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Доимий ишсиз ёшларга мультикултиваторлар топширилди

// 24 iyun 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (441.29 KB)

Маълумки, «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, қўллаб-қувватлаш зарур бўлган, оғир тоифадаги ёшлар билан ишлашда бир қанча тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Жумладан, Жамиятга бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилаётган оғир тоифадаги ёшлардан мунтазам хабар олиб турилиб, уларнинг муаммоларини тинглаш, ечим топиш, руҳан ва моддий қўллаб-қувватлаш каби хайрли ишлар олиб бориляпти. Хусусан, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида уларнинг илтимослари тингланган эди.

Ёшларнинг илтимослари босқичма-босқич ўз ижобий ечимини топмоқда. Куни кеча «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Тошкент вилояти Паркент туманининг Ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор штабида мазкур туман маҳаллаларидан бириктирилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.  

Учрашув сўнгида «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида  уларнинг билдирган илтимослари қаноатлантирилиб, 3 нафар доимий ишсиз ёшларга деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиши учун махсус техника – 3 та мультикултиватор топширилди. Бу, ўз навбатида, уларнинг бандлигини таъминлашга ва доимий даромадга эга бўлишларига ҳисса қўшади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати