Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

"Деҳқонобод калий заводи"нинг "Ёш китобхон ходими" аниқланди

// 28 iyun 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (59.31 KB)

Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ёш ходимларнинг китобхонлик маданиятини янада кучайтириш ҳамда китоб мутолаасини корхонада кенг тарғиб қилиш мақсадида «Ёш китобхон» кўрик-танловининг 1–босқичи ўтказилди. Ёш соҳа вакиллари 5 та шарт асосида ўз билимларини намоён қилишди. Ҳакам ҳайъати аъзоларининг якуний баҳолаш натижаларига кўра:

1-ўринни Нилуфар Норқобилова, КЎИЧ 1-цехи тарозибони; 
2-ўринни Асилбек Исмоилов, Автотранспорт цехи, Техник ҳужжатларни юритиш бўйича техник;
3-ўринни Убайдулла Мусулов, Бош механика хизмати етакчи муҳандис-конструктори қўлга киритиб, кўрик-танловнинг 2 – босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Ғолиблар Жамият томонидан рағбатлантирилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ёш китобхон» кўрик-танловининг 2 – босқичи жорий йил июль ойининг илк 10 кунлигида «Ўзкимёсаноат» АЖда ўтказилиши кўзда тутилган. 

 «Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати