Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Деҳқонобод калий заводи масъуллари Хоразм вилоятида

// 22 fevral 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (557.08 KB)

 

Жорий йилнинг 12-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024-йилги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор  йиғилиши бўлиб ўтди ва унда кимё саноати корхоналари олдига бир қатор вазифалар берилди.  

Топшириқлар ижросини тўлиқ ва сифатли таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ тизими томонидан белгиланган иш режага асосан амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, Жамият тизим корхоналари бошқарув раиси ўринбосарлари ҳамда Хоразм вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ масъуллари ҳам иштирок этишди.Учрашувда Хоразм вилоятидаги омборлар ва шохобчалар учун азотли, фосфорли ҳамда калийли ўғитлар захирасини яратиш, жойларда қўшимча омборлар ва шохобчалар очилишини ташкиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. 

Шунингдек, улгуржи савдолардан ташқари, минерал ўғитга эҳтиёжи бўлган аҳоли томорқалари учун ўғитларнинг чакана савдоларини йўлга қўйиш чора-тадбирлари келишиб олинди.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати