Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Давлат харидларини ўтказишда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро тажриба ва амалиёт

// 27 noyabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (215.73 KB)

Давлат харидлари – давлат бюджети маблағларининг самарали сарфланишини таъминлайдиган муҳим йўналиш ҳисобланади. Тендерларни очиқ, шаффоф ва адолатли ўтказиш ҳар бир ташкилот учун устувор вазифа.

Шу боис, халқаро тажрибани ўрганиш, хориж мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиш ва соҳага оид илғор амалиётни жорий этиш коррупцияга қарши самарали курашиш, давлат харидларини адолатли ўтказиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармаси бошлиғи М.Мавлянов ва Ғазначилик операциялари ва ички харидлар бўлими бошлиғи О.Расуловлар Чехия Республикасининг Прага шаҳрида ташкил этилган ўқув курсида иштирок этдилар.

«Давлат харидларини амалга оширишда коррупцияга карши курашиш буйича Европа тажрибаси» мавзусидаги курслар Жамият вакиллари Европа амалий фанлар ва менежмент университети (ЭИАСМ)нинг етук ва амалий жиҳатдан катта тажрибага эга бўлган мутахассислари томонидан олиб борилди.

Халқаро тажриба нафақат замонавий усулларни ва илғор механизмларни амалиётга тадбиқ этишга, балки манфаатлар тўқнашувини камайтириш ва давлат маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.