Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент филиали талабаси “Uzbekistan GTL” стипендияси соҳибаси бўлди

// 24 yanvar 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (733.32 KB)

23-январ куни  “Uzbekistan GTL” стипендия дастури гўлибларини тақдирлаш маросими бўлди. Аҳамиятлиси, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент филиали 3-босқич талабаси Дурдона Мухторхўжаева “Технологиялар” йўналиши бўйича  “Uzbekistan GTL”стипендияси соҳибаси  бўлди. 

Университетнинг 3-босқич талабаси Зуҳра Маҳкамова, 4-босқич талабалари Алия Тагаева ва Муҳаммад Акромовларнинг  танловдаги фаол иштироки алоҳида эътироф этилди. Уларга  “Uzbekistan GTL” заводида амалиёт ўташ имконияти берилади. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент филиали талабаларини ушбу муваффақият билан табриклайди ва келгуси ишларига улкан зафарлар тилайди.