Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Конституция – бахтимиз пойдевори”

// 07 dekabr 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (215.76 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ташкилотнинг марказий аппарати ва тармоқ корхоналари ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа орқали Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида  тадбир ўтказилди. 

Тадбир Конституциянинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, шунингдек, Бош қомусимизда акс эттирилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, гендер тенглик масалаларини ёритиш, ходимларни қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш мақсадида ташкил этилди. Ушбу тадбирга таклиф этилган ҳуқуқшунос Н.М.Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниш тарихи, моддалар шарҳи ҳамда хорижий давлат конституциялари ҳақидаги қизиқарли фактлар юзасидан тадбир иштирокчиларига маълумот берди.

Тадбир сўнггида иштирокчилари томонидан мавзуга оид фикрлар, таклифлар билдирилди ҳамда мутахассис уларнинг саволларига жавоб берди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати