Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизматининг 2021 йилнинг I чорак давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият якунлари

// 22 aprel 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (130.15 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Комплаенс хизмати томонидан 2021 йилнинг I чорак давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган фаолият якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, Жамият ва тизим корхоналрида Комплаенс хизмати ташкил этилди ва “Йўл харитаси” асосида бажариладиган ишлар белгилаб олинди. Шу билан бирга коррупцияга қарши курашиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлар, яъни “Коррупцияга қарши сиёсат”, “Ахлоқ кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати”, “Совға бериш ва қабул қилиш сиёсати” каби 14 та ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Мавжуд хавф-хатарларни инобатга олган кимё саноати корхоналарига IT технолгияларни жорий этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан Жамият Комплаенс хизмати бошлиғи Ш.Сағдуллаевнинг жорий йилнинг I-чораги давомида ушбу соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этди. Маълум бўлишича тасдиқланган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ташкил этилган ишлар ва ахборот каналлари орқали келган маълумотлар таҳлили натижасида “Ўзкимёсаноат” АЖ коррупциоген ҳолатлар учта йўналишда қайд этилаётганалигини кузатиш мумин:

  1. Фуқароларни ишга олиш ва меҳнат муносабатлари соҳасида;
  2. Харидларни ташкил этиш соҳасида;
  3. Корхона омборхоналаридаги товар-моддий бойликларини ва тайёр маҳсулотларни сақлаш ва харидорга юклаш соҳасида.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йил 1 апрель ҳолтига жисмоний ва юридик шахслардан кимё саноати корхоналарига келаётган мурожаатларнинг асосий қисмида (54% ёки 580 та мурожаат) кимё саноати корхоналарига ишга олиш, меҳнат муносабатларидаги муаммолар ва коррупциоген омиллар мавжудлиги маълум қилинган.

Бундан ташқари меҳнат муносабатларида Манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган ҳолатлар бартараф этилди.

Харидларни ташкил этиш соҳаси ўрганилиши натижасида зарур техник талаблар (иш стажи ва ходимлар сони) “Ўзкимёсаноат” АЖнинг талабларига мос келмаслиги сабабли 370,0 млн. сўмлик шартнома бекор қилинди.

Жамият ва тизим корхоналари ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларни ҳуқуқий онгни ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида комплаенс ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида 30 та тушунтириш-профилактик тадбирлари амалга оширилди.

Йиғилиш сўнггида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналарида фуқароларни ишга олиш жараёни очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида бир ой муддатда янги тартиб ишлаб чиқиш, кимё саноати корхоналари омборларида маҳсулотларни сақлаш ва юклаш бўйича очиқ, шаффоф бўлишини ва назоратни таъминлайдиган замонавий талабларга мос равишда тизим яратиш бўйича қарор қабул қилинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати