"Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки резидентлари Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган тармоқлараро саноат ярмаркасида ўз маҳсулотларини намойиш этди.
Фарғона шаҳридаги Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган "Тармоқлараро ҳудудий саноат ярмаркаси" бўлиб ўтди.
"Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки резидентлари - DHMT GLOBAL, ELEMERT, BCG GROUP, EASY860, NOVOPLAST, CHIRCHIK CHEMICAL QUALITY, BIONOVATIC, RHODIUM POLYMER, ZDRAVMEDTEX AZIYA ўз лойиҳаларини, саноат ечимларини тақдим этиб, кимё саноати соҳасидаги сўнгги ютуқларни намойиш этди.
Ярмарка турли тармоқ корхоналари ўртасида тажриба алмашиш, ҳудудлараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва янги ҳамкорлар топиш учун платформага айланди.