Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 30 апрель санасидаги савдо якунлари

// 30 aprel 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (53.06 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 30 апрель санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.

Жорий йилнинг 30 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 6628 тонна 13271 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди, бир кун аввал бу кўрсаткич икки баробар юқори бўлган яъни 29 апрель куни 29016 млн. сўмлик 14203 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Биржа савдоларига ташкилот тизимидаги “Фарғонаазот” АЖ, “Maxsam-Chirchiq” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Ammafos-Maxsam” АЖ, “Самарқанд NPK” ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖлар томонидан ишлаб чиқарилаётган аммиакли селитра, карбамид, сульфат аммоний, аммофос, PS-Агро, NPK-S (Ca,Mg,Fe), калийли, NPK (5:14:14), нитрокальций-фосфат (НКФУ) маҳсулотлари қўйилди. Савдога қўйилган минерал ўғитлардан сульфат аммоний энг кўп сотилган маҳсулот бўлиб, сотувнинг 50 фоизини ташкил этди. Ҳаридорларнинг асосий қисмини пахта ва ғалла етиштирувчи кластер ва фермер хўжаликлари ташкил этди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитлардан ташқари бугунги кун саноатида кенг қўлланилаётган ПВХ, каустик сода, формалин, натрий гипохлорид, калцияланган сода, азот кислотаси ва суюқ кислород каби 100 га яқин кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар ҳам доимий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади. 30 апрель куни жами 1533,2 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилди. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан паст бўлиб, 29 апрель куни 2179 млн. сўмлик бошқа турдаги кимё маҳсулотлари сотилган. Сотувнинг асосий қисмини яъни 50 фоизини калцияланган сода маҳсулоти ташкил этди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси бўйича барча маълумотларни www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

Маҳсулотларни етказиб бериш ва уларнинг сифат даражаси бўйича таклиф ва эътирозларингиз бўлса, (78) 140-74-48 ишонч телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати