
Аргус таҳлилларига кўра, 2035-йилга келиб Европа Иттифоқидаги полиолефин ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ҳозирги 72 фоиздан 81 фоизгача ошади. Шу билан бирга, минтақадаги бозор ҳажми йиллик ўртача 1 фоиз ўсиш суръати билан 28,5 миллион тоннага етиши кутилмоқда.
2025-йилда Европа полиолефин бозори 2 фоизга ўсиб, 25,7 миллион тоннани ташкил этди. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси тахминан 72 фоиз бўлгани сабабли бозордаги тақчиллик 6,3 миллион тоннага етди.
Шу билан бирга, Шимолий Америка экспортчилари Европа бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлаб, Европа импортидаги улушини 36 фоизгача оширди.
Бироқ ҳисоботда қайд этилишича, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси тикланишига қарамай, Европа полиолефин бозоридаги тақчиллик ўсишда давом этади ва 2035-йилга келиб йилига 6,5 миллион тоннага етиши прогноз қилинмоқда.
Хитойда эса 2025-йил даражасига нисбатан полиолефин ишлаб чиқариш қувватлари 40 фоизга ошиши кутилмоқда. Шунга қарамай, мамлакатда полиолефин тақчиллиги 14 миллион тонна даражасида сақланиб қолиши прогноз қилинган.