Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхона ва ташкилотларда ҳам “Комплаенс-назорат” тизими ташкил этилади

// 29 dekabr 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (130.6 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкилотда коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон фармонида давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарда коррупцияга қарши ички идоравий назорат тизимларини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда босқичма-босқич жорий этиш белгиланган.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖда комплаенс хизмати ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси тизимдаги коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, жамият ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, коррупция хавфи мавжуд бўлган ҳолларда маслаҳат бериш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

Жамиятда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлар ва тартиб-қоидалар, жумладан, коррупцияга қарши кураш режаси, коррупцияга қарши сиёсати, ишбилармонлик ахлоқ кодекси, манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖда тасдиқланган “Йўл харитаси”да эса тизим корхоналари ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш назарда тутилган.

Кун тартибидаги масала юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бошқармасининг маъсул ходимлари О.Латипов ва С.Мамановга сўзга чиқиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Комплаенс-назорат” тизимини давлат корхоналарида тадбиқ этиш жараёнлари тўғрисида маълумот бердилар.

Маърузачилар ўз сўзларида коррупция ижтимоий-сиёсий вайронкор оқибатларга олиб келиши, миллий иқтисодиётга путур етказиши, ижтимоий тенгсизликни чуқурлаштириши, халқнинг давлат бошқаруви ҳокимияти органларига бўлган ишончини пасайтириши, уюшган жиноятчиликни кучайтириши, жамиятда маънавият издан чиқишига олиб келишини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир сўнггида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхона ва ташкилотларда ҳам “Комплаенс-назорат” тизими ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати