Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш ўтказилди

// 11 sentabr 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (128.84 KB)

Бугун 11 сентябрь куни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси масъул ходими, “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси ўринбосарлари, департамент ва бошқарма бошлиқлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Ҳисоб палатаси масъул ходими К.Эриметов мамлакатимизда яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик тизимини белгиланган муддатларда жорий қилиш, соҳа фаолиятида замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали “инсон омилини” қисқартириш юзасидан амалий чораларни кўриш, шунингдек, ходимлар орасида коррупцияга қарши муҳитни шакллантириш ҳамда ички назорат тизими фаолиятини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этаётганлигига тўхталиб ўтди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, коррупцияга қарши курашиш борада ташкилот томонидан сайи-ҳаракатлар бошланган ва жорий йил бошидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида “KPMG” халқаро аудиторлик консалтинг компанияси экспертлари билан комплаенс назорат тизимини жорий этилиши юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ички меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳалари тайёрланди ва мазкур хужжатлар “Ўзкимёсаноат” АЖ масъул ходимлари томонидан тўлақонли ўрганилиб, бугунги кунда уларни амалиётга татбиқ этиш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбир якунида “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш бўйича келишиб олинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати