
“Аммофос-Максам” АЖда 2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида комплекс тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Жумладан, бино ва иншоотлар, газ ва иссиқлик тармоқлари, буғ қувурлари ҳамда темир йўлларда таъмирлаш ишлари бажарилди. Корхонанинг 4 та бош трансформатори таъмирланиб, ағдарма хўжалигида 3 километр йўл текисланди.

Шунингдек, қиш мавсуми учун 130 тонна техник туз харид қилиниб, мавжуд 60 тонна мазут захирасидан фойдаланишга тайёргарлик кўрилди.
Амалга оширилган ишлар корхонанинг куз-қиш мавсумида барқарор ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилади.

“Аммофос-Максам” АЖ Матбуот хизмати