Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Аммофос-Максам»АЖда амалга оширилган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар хусусида маълумот берилди

// 09 aprel 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (73.12 MB)

 

Жорий йилнинг 8 апрель куни «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан «Аммофос-Максам» акциядорлик жамияти фаолияти, бугунга қадар амалга оширилган лойиҳалар ва истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда корхона раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, ишлаб чиқариш натижалари ва ривожланиш стратегияси юзасидан атрофлича маълумотларга эга бўлдилар.

«Аммофос-Максам» АЖ Қизилқум фосфоритлари асосида мураккаб азот-фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик саноат корхоналаридан бири бўлиб, мамлакат кимё саноатининг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан саналади.

2025 йил якунларига кўра, корхона юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичларини қайд этди. Режа бўйича 206,52 минг тонна (физик ҳолда) товар маҳсулоти ишлаб чиқариш белгиланган бўлса, амалда бу кўрсаткич 223,3 минг тоннани (101,25 минг тонна соф ҳолда) ташкил этди. Бу эса режанинг қиймат жиҳатидан 1 594,3 млрд сўмга бажарилишини ва ўсиш суръати 114,3% га етганини кўрсатади. Ишлаб чиқариш таркибида асосий улушни аммофос (208,87 минг тонна) ва супрефос (14,42 минг тонна) эгаллади.

Сотув кўрсаткичлари ҳам ижобий динамикани намоён этди. Режадаги  1 516,1 млрд сўм ўрнига амалда 1 627,8 млрд сўмлик маҳсулот реализация қилинди. Бунда асосий эътибор ички бозорга қаратилди: аммофос савдоси 1 556,3 млрд сўмни, супрефос эса 52,1 млрд сўмни ташкил этди.

Экспорт йўналишида ҳам муайян натижаларга эришилди. Жами 2 630 тонна минерал ўғитлар 1,429 млн АҚШ доллари қийматида хорижий бозорларга етказиб берилди. Маҳсулотлар Афғонистон, Тожикистон ва Қозоғистонга экспорт қилинди.

2026 йилнинг биринчи чорагида ҳам корхона барқарор ўсиш суръатини сақлаб қолмоқда. Ушбу даврда 42,45 минг тонна аммофос ишлаб чиқарилиб, маҳсулот қиймати 303,18 млрд сўмни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,1% ўсишни англатади.

Корхонада меҳнат муҳофазаси ва ижтимоий ҳимоя масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Жамоатчилик назорати кучайтирилиб, соҳа фаоллари сони 45 нафардан ошди. Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида махсус комиссия фаолияти йўлга қўйилди.

Шу билан бирга корхонада ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам усуворлик берилмоқда. Касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан 44 нафар ходимнинг саломатлигини тиклашига кўмаклашилди, 24 нафар ишчининг жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам ажратилди. Шунингдек, кам таъминланган оилалар ва меҳнат фахрийларига ҳам доимий эътибор қаратилиб, 19 нафар ходим қўллаб-қувватланди.

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида ҳам салмоқли натижалар қайд этилди. 2025 йил давомида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 87 919 туп дарахт ва бута кўчатлари, шунингдек, 12 000 дона гул экилиб, ҳудуд кўкаламзорлаштирилди. Мутахассисларнинг малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, масъул ходимлар замонавий экологик стандартлар бўйича тайёргарликдан ўтдилар.

 2026 йилнинг январь-март ойлари давомида «Аммофос-Махам» акциядорлик жамиятида атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилди. Мазкур давр мобайнида жами 0,193 млрд сўм маблағ йўналтирилиб, 4 та муҳим экологик тадбир ҳаётга татбиқ этилди.

2026 йилнинг январь–март ойларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 4 та муҳим тадбир амалга оширилиб, бу ишларга 0,193 млрд сўм маблағ йўналтирилди. Натижада атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори 0,35 тоннага камайтирилди. Шунингдек, 2 032,32 тонна ишлаб чиқариш чиқиндилари белгиланган тартибда утилизация қилинди.

Матбуот анжумани якунида журналистларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.