Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Жорий йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали амалий ва назарий кимё бўйича халқаро иттифоқ (IUPAC)нинг навбатдаги йиллик йиғилишини ўз майдонида ўтказди

// 28 noyabr 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (734.41 KB)

Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиёти, ишлаб чиқарувчи корхоналар, тадбиркорлик ва инвесторларга яратилаётган кенг иқтисодий ва ҳуқуқий қулайликлар нафақат иқтисодиёт ва саноат, балки илим-фан ва таълим соҳаларида ҳам Хорижий ҳамкорларни ўзига тобора эътиборини тортмоқда.

Бунинг яққол далили сифатида ҳар йили турли давлатларда ўтказиладиган «IUPAC»нинг Кимё ва саноат қўмитаси ўз йиллик йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишни қарор қилгану ва Ўзбекистонни ўз сафида кўрмоқчи эканлиги шубҳасиз.

2 кун давомида ўтган қизғин йиғилишда Қўмита аъзолари «IUPAC» ташкил этилиши ва фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари, режалаштирилаётган стратегик мақсадлари, саноатда техник ҳафвсизликнинг муҳим ўрни, шунингдек Африка ва Осиё давлатларида амалга ошираётган дастурлар ҳақида маълумот беришди.

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишида амалдаги лойиҳалар ҳиссасини баҳолаш тўғрисида, мактаб, коллеж ва техника ўқув юртларида кимё фани доирасида яшил иқтисодиёт ёки саноатни ўқувчилар онгига сингдириш йўли билан уларни кимё фанига бўлган қизиқишларини ошириш ва келажакда кимёгар касбини эгаллашга кўникмаларни ёшликдан шакклантириш лозимлиги тўғрисида таъкидланди.

Шунигдек, 2022-2023 йиллар учун Кимё саноати қўмитасининг «COCI» молиявий ҳисоботи, «IUPAC»нинг янги лойиҳаларида ёшлар ва хотин-қизлар ўрнини янада ошириш ҳамда режалаштирилаётган янги лойиҳалари муҳокама қилинди ва «COCI» аъзоларининг таклифлари ва шарҳлари тингланди.

Йиллик ҳисобот доирасида қўмита аъзолари Доктор Анна Макарова, Доктор Бипулбеҳари Саҳа, Профессор Фабиáн Бензо Мореира, Доктор Доктор Жеан Пелин, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ҳамда тизим корхоналари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон металлургия комбинати, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси таълим ва саноат вакилларининг «IUPAC» аъзолари билан учрашувларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва кимёвий ишлаб чиқариш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда филиал ходимлари ва талабалари иштирок этиши белгиланди.