
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ижроси доирасида пойтахтимизнинг Учтепа туманида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларига сўнгги тайёргарлик ишлари ўтказилди.

Хусусан, Учтепа туман ҳокимлигида “Ўзкимёсаноат” АЖнинг масъул ходимлари ҳамда туман ҳокими биринчи ўринбосари ва статистика бўлими раҳбар ва ходимлари иштирокида туман ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлари учун амалий ўқув машғулоти ташкил этилди.
Машғулот давомида иштирокчиларга аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг ҳуқуқий асослари, ташкилий механизмлари, маълумотларни йиғиш тартиби, аҳолининг хабардорлигини ошириш ва жараённи сифатли амалга ошириш бўйича муҳим йўналишлар атрофлича тушунтирилди.

Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари ва масъул ташкилотларнинг вазифалари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар, жойларда олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.



