Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«5000 қадам» — Мустақиллик сари соғлом қадам!

// 12 avgust 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.04 MB)

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги — юртимизнинг тараққиёт йўли, эзгу мақсадлар ва янги марралар сари интилишини ифодаловчи улуғ айёмдир.

Шу муносабат билан «Аммофос-Махам» АЖнинг «Чимён» болалар соғломлаштириш оромгоҳида ишчи-ходимлар иштирокида «5 000 қадам» юриш тадбири ташкил этилди.


Тадбир иштирокчилари биргаликда 5 000 қадам юриб, соғлом ҳаёт тарзи, жисмоний фаоллик ва фаол ҳаёт позициясини қўллаб-қувватладилар.

Айниқса, юртимиз мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш арафасида ўтказилган ушбу ташаббус ходимларни бир мақсад атрофида бирлаштириб, кўтаринки кайфият бағишлади.