Жорий йилнинг 3–4 июнь кунлари Наманган давлат университетида «Глобал интеграция шароитида туркий тиллар тараққиёти: муаммо ва вазифалар» мавзусида III халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли анжуманда мамлакатимизнинг турли ҳудудлари ҳамда 12 та хорижий давлатдан 100 га яқин тилшунос олимлар ва мутахассислар иштирок этди.

Конференция давомида давлат тилининг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, унинг софлигини сақлаш, бойитиш, аҳолининг нутқ маданиятини юксалтириш ҳамда давлат тилида иш юритиш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Тадбирда «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг тизим ташкилотларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланиш, расмий ҳужжатлар юритилишини такомиллаштириш, давлат тили маданиятини юксалтириш йўналишида олиб борилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.