Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Кимёгар» болалар оромгоҳида ёзги мавсумга тайёргарлик ишлари ўрганилди

// 20 may 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.56 MB)

2026 йилги ёзги мавсумга тайёргарлик ишларини ўрганиш мақсадида «Кимёгар» болалар оромгоҳида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Ўрганиш жараёнида оромгоҳнинг янги мавсумга тайёргарлик ҳолати, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, ётоқхоналар, ошхона, маданий тадбирлар майдонлари ҳамда болалар учун яратилаётган шарт-шароитлар атрофлича ўрганилди.

Шунингдек, оромгоҳ ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган «Кимё саноати ёш мутахассислари форуми»ни юқори ташкилий савияда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Форум иштирокчилари учун хавфсиз ва замонавий муҳит яратиш, яшаш ва овқатланиш шароитларини яхшилаш, маданий ва маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш якунида оромгоҳ инфратузилмасини янада такомиллаштириш, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда форумни юқори савияда ўтказиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.