«Ўзкимёсаноат» АЖда 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Байроғим – миллат ифтихори» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда тармоқ корхоналари фаол иштирок этишди.
Ишчи-ходимлар томонидан давлат байроғининг қадр-қиммати, миллат ғурурини юксалтиришдаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати