Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Халқнинг, миллатнинг мавжудлиги, аввало, унинг ўз тилига эгалиги билан белгиланади

Халқнинг, миллатнинг мавжудлиги, аввало, унинг ўз тилига эгалиги билан белгиланади.

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилиниб, ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон қарорида “Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият” эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Она тилимизни севиш, асраб-авайлаш, унинг мавқеи ва нуфузини юксалтиришга хизмат қилиш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

“Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 1-моддаси


Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз.

Сўзда ҳар қандай яхшиликнинг имкони бор, шунинг учун ҳам айтадиларки: “Нафаснинг жони бор...”

Одам — тили билан бошқа ҳайвонлардан имтиёзлидир. Унинг тили орқали бошқа одамлардан афзаллиги билинади. Тил — шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса — тилнинг офатидир.

Алишер Навоий


Ҳар қандай халқнинг урф-одатларини билай десанг, аввало, унинг тилини билишга урин.

Пифагор


Ҳар бир миллатнинг миллат эканлигини кўрсатадурғон ойинаи жаҳони унинг тили ва адабиётидир. Тилни йўқотмак, миллатни йўқотмак демакдир. Тил яшаса, миллат яшар.

Абдулла Авлоний


Ўзбекистонда сўнгги бир аср давомида қуйидаги ёзувлардан фойдаланилган:

  • 1920 йилгача араб ёзуви;
  • 1920-1921 йилларда араб ёзуви ислоҳ қилиниб, 1929 йилгача қўлланилган;
  • 1929-1940 йилларда лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбоси;
  • 1940 йилдан кирилл-рус ёзуви асосидаги ўзбек алифбоси.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1993 йил 2 сентябрда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунни амалга киритиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги 61-сон қарорига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.