Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

2022 йил январь-декабрь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот

2022 йил январь-декабрь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппаратига  тушган жами мурожаатлар сони 528 тани ташкил этиб, 129 таси юридик шахслардан, 399 таси жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 84 таси қаноатлантирилган, 429 таси бўйича тушунтириш берилган, 15 таси кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларнинг 195 таси ишга кириш, 58 таси минерал ўғитлар экспорти, 47 таси ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, 45 таси қонун ва тартиб бузилишлари, 30 таси минерал ўғитлар сотиб олиш, 21 таси ҳамкорлик қилиш, 20 таси иш ҳақини ошириш, 15 таси дебитор ва кредитор қарздорлик, 5 таси конвертация, 1 таси имтиёзли нафақага чиқиш, 91 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 2022 йил давомида  “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 226 та мурожаат келиб тушган. Шундан 35 таси қаноатлантирилган, 183 таси бўйича тушунтириш берилган, 5 таси рад этилган, 8 таси кўриб чиқилмоқда. Мурожаатларнинг аксарияти Навоий, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқароларга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали 2022 йил давомида  “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 6 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 таси ижобий ҳал қилинган, 4 таси бўйича тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси орқали  2022 йил январь-декабрь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 87 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарияти юридик шахсларга тегишли бўлиб, уларнинг 35 таси минерал ўғитлар экспорти, 16 таси минерал ўғит сотиб олиш юзасидан, 13 таси ишга жойлашиш, 12 таси тижорат таклифлари,
11 таси бошқа  масалалар юзасидан келиб тушган.

Ҳисобот даврида бошқарув раиси томонидан “Максам-Чирчиқ” АЖда ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖда, бошқарув раисининг биринчи ўринбосари томонидан “Навоийазот” АЖда ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖда, бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари томонидан “Навоийазот”, “Аммафос-Максам” ва “Фарғонаазот” АЖларда ҳамда бошқарув раисининг инвестиция ва инновация масалалари бўйича ўринбосари томонидан “Навоийазот” АЖда Сайёр қабуллар ўтказилган. Сайёр қабулар давомида 33 нафар фуқаро қабул қилинган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жамиятнинг ижро аппаратида кўриб чиқилган ҳамда қонунда белгиланган муддатларда мурожаат муаллифларига жавоб берилган.