Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида 2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот

2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппаратига  тушган жами мурожаатлар сони 393 тани ташкил этиб, 96 таси юридик шахслардан, 297 таси жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 73 таси қаноатлантирилган, 307 таси бўйича тушунтириш берилган, қолган 13 таси кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларнинг 128 таси ишга кириш, 48 таси ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, 39 таси қонун ва тартиб бузилишлари, 32 таси ҳамкорлик қилиш,
25 таси минерал ўғит сотиб олиш, 9 таси иш ҳақини ошириш, 7 таси имтиёзли нафақага чиқиш, 4 таси дебитор ва кредитор қарздорлик, 1 таси таълим соҳаси, 100 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 2021 йил январь-сентябрь ойлари  давомида  “Ўзкимёсаноат” АЖга жами
156 та мурожаат келиб тушган. Шундан 27 таси қаноатлантирилган, 122 таси бўйича тушунтириш берилган, 7 таси кўриб чиқилмоқда. Мурожаатларнинг аксарияти Навоий, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқароларга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали 2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида  “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 7 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 таси ижобий ҳал қилинган, 5 таси бўйича тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси орқали  2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 50 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарияти юридик шахсларга тегишли бўлиб, уларнинг 15 таси тижорат таклифлари, 11 таси минерал ўғит сотиб олиш юзасидан, 9 таси ишга жойлашиш, 15 таси бошқа  масалалар юзасидан келиб тушган.

2021 йилнинг 9 ойи давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси томонидан “Фарғонаазот” АЖда ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖда, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари томонидан “Навоийазот” АЖда ва Деҳқонобод тумани Бешбулоқ МФЙда ҳамда бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари томонидан “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда Сайёр қабуллар ўтказилган. Сайёр қабулар давомида 32 нафар фуқаро қабул қилинган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жамиятнинг ижро аппаратида кўриб чиқилган ҳамда қонунда белгиланган муддатларда мурожаат муаллифларига жавоб берилган.