Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида 2021 йил январь-март ойлари давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот

2021 йил январь-март ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппаратига  тушган жами мурожаатлар сони 172 тани ташкил этиб, 38 таси юридик шахслардан, 134 таси жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 25 таси қаноатлантирилган, 139 таси бўйича тушунтириш берилган, қолган 8 таси кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларнинг 76 таси ишга кириш, 6 таси минерал ўғит сотиб олиш, 16 таси ҳамкорлик қилиш, 6 таси иш ҳақини ошириш, 11 таси ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, 12 таси қонун ва тартиб бузилишлари, 45 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 2021 йил январь-март ойлари  давомида  “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 59 та мурожаат келиб тушган. Шундан 8 таси қаноатлантирилган, 51 таси бўйича тушунтириш берилган. Мурожаатларнинг аксарияти Навоий, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқароларга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси орқали 2021 йил январь-март ойлари давомида  “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 1 та мурожаат келиб тушган ва ижобий ҳал қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси орқали  2021 йил январь-март ойлари давомида “Ўзкимёсаноат” АЖга жами 17 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарияти юридик шахсларга тегишли бўлиб, уларнинг 4 таси тижорат таклифлари, 3 таси минерал ўғит сотиб олиш юзасидан, 3 таси ишга жойлашиш, 7 таси бошқа  масалалар юзасидан келиб тушган.

2021 йилнинг 1-чорагида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси томонидан “Фарғонаазот” АЖда ҳамда бошқарув раисининг биринчи ўринбосари томонидан “Навоийазот” АЖда Сайёр қабул ўтказилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жамиятнинг ижро аппаратида кўриб чиқилган ҳамда қонунда белгиланган муддатларда мурожаат муаллифларига жавоб берилган.