Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

«Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ

Корхона ҳақида қисқа маълумот
Почта манзили 702100, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Чирчиқ, Тошкент кўчаси, 4
Корхона раҳбари Ахмеджанов Искандар Акрамжанович
Телефон, факс +998 70 715-27-67
Веб сайт www.himproekt.uz
Электронный адрес (E-mail) office@himproekt.uz
Тармоқ Саноат лойиҳалаш
Юридик мақоми Акциядолик жамият
Ишчилар сони 140
Маркетингга оид маълумот
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари асосий турлари Кимё саноатига замонавий тежамли қурилмалар ва жиҳозларни технологик, саноат-тажриба конструкция қилиш ва лойилаш ишлари. Институт кимё саноати корхоналари учун керакли лицензияларнинг барча турларига эга
Асосий маҳаллий истеъмолчилар Кимё саноати корхоналари

 

«Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ 1959 йил 6 февралда Москва Давлат азот саноати институтининг филиали сифатида ташкил топган.

2002 йилда институт «Ўзкимёсаноатлойиҳа» очиқ акциядорлик жамиятга айлантирилди.

«Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ Ўзбекистон Республикаси кимё саноати корхоналарни лойиҳалаш бўйича бош ташкилот ҳисобланади ва қуйидаги лицензияларга эга:

  • фуқаролик ва ишлаб чиқариш объектларнинг лойиҳалаш ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кимё саноатига қарашли магистрал қувурлар тизимлар, қўриқлаш сигнализация воситалар, ёнғинга қарши сигнализация воситалар, шунингдек кимё саноати корхоналари учун ёнғин ва портлаш хатари бўлган ишлаб чиқариш қувватларини лойиҳалаш.

Институтда 200 дан ортиқ юқори малакали, мураккаб замонавий кимё қувватларини лойиҳалашга қодир муҳандис-техник ходимлар ишлайдилар.

Институт ёнғин ва портлаш хатари бўлган ишлаб чиқариш қувватларини лойиҳалашда бой ва кўпйиллик тажрибага эга.

«Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ йирик кимё корхоналарини лойиҳалаш ишларида иштирок этган. Булар сирасида:

  • Чирчиқдаги «Максам-Чирчиқ» АЖ
  • «Навоиазот» АЖ
  • «Фарғонаазот» АЖ
  • Фарғона кимё толалар заводи
  • Фарғона фуран бирикмалари заводи
  • Олмалиқдаги «Аммофос» АЖ
  • «Самарқандкимё» АЖ
  • Намангандаги «Карбонам» АЖ
  • «Андижон биокимё заводи» АЖ
  • Қўқондаги «Қўқонспирт» АЖ
  • Янгийўлдаги «Биокимё» АЖ
  • Қўнғиротдаги сода заводи ва бошқалар.