Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Асосий кўрсаткичлар

2019 йил бўйича "Ўзкимёсаноат" АЖнинг бизнес-режадаги асосий кўрсаткичларини бажарилиш тўғрисида маълумот


2018 йил бўйича "Ўзкимёсаноат" АЖнинг бизнес-режадаги асосий кўрсаткичларини бажарилиш тўғрисида маълумот


2016 йил январь-июнь ойларининг якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

2016 йилнинг январ-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1237,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 106,2%) ҳамда 107,2 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 88,1%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 667,8 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 529,6 минг тонна азотли ўғитлар, 81,8 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 56,5 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.


2016 йилнинг январь-май ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

2016 йилнинг январ-май ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 987,3 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 103,8%ни ташкил қилди. Айни пайтда 88,5 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 100,6%дан июорат бўлди.. Соф ҳолда 548,7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 442 минг тонна азотли, 64,2 минг тонна фосфорли ва 42,6 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.


2016 январь-апрель ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

2016 йилнинг январ-апрель ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 771,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айни пайтда 68,4 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 434,1 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 356,1 минг тонна азотли, 48,7 минг тонна фосфорли ва 35,4 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.


2016 йилнинг I чораги якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

2016 йилнинг январ-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 576,6 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,3%) ҳамда 51,1 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 110,9%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 328,46 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 266,1 минг тонна азотли ўғитлар, 35,9 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 26,46 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.


2016 январь ойида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

2016 йилнинг январ ойида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 174,9 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айни пайтда 10,1 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.


2015 йилнинг якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

2015 йилнинг январ-декабрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2187,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 108%) ҳамда 185 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,6%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1234,38 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 942,72 минг тонна азотли ўғитлар, 148,42 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 143,24 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.