Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот

I. 2024 йилда эришилган асосий кўрсаткичлар.

Саноат – кимё корхоналари томонидан 2024 йилда 17,7 трлн сўм (бизнес режага – 110,5  фоиз, ўсиш суръати – 107,3 фоиз) товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Жами соф ҳолда 1 466,1 минг тонна минерал ўғитлар, шундан, 1 136,1 минг тонна азотли, 110,8 минг тонна фосфорли ва 219,1 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

2023 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиль шиналари 407,5 минг донага, кальцинацияланган сода 9,5 минг тоннага, натрий цианиди 3,7 минг тоннага, поливинихлорид 3,3 минг тоннага, натрий нитрати 1,5 минг тоннага ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилди.

Саноат корхоналарининг ишлаб чиқаришларида  жорий таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

«Навоиазот» АЖда – аммиак ва карбамид цехида катализаторларни такомиллаштириш ҳисобига аммиак ишлаб чиқариш суткасига 1 744 тоннадан 1 800 тоннагача етказилди;

поливинилхлорид (ПВХ) ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадиган табиий ва синтез газлари учун мўлжалланган компрессор ускуналари эҳтиёт қисмлари алмаштириш эвазига ПВХ ишлаб чиқариш барқарорлиги таъминланиб, кунлик ишлаб чиқариш 137 тоннадан 180 тоннагача оширилди;

«Максам-Чирчиқ» АЖда – карбамид ишлаб чиқариш цехида модернизация ишлари амалга ошириш ҳисобига кунлик ишлаб чиқариш 820 тоннадан 950 тоннагача оширилди;

«Фарғонаазот» АЖда – карбамид цехи синтез колоннасини модернизацияси ҳисобига карбамид ишлаб чиқариш суткасига 1 280 тоннадан 1 320 тоннага етказилди.  

Тошкент вилоятида «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки ҳамда Навоий кимё технопарки ҳудудларида ишга туширилаган лойиҳалар ҳисобига 382,8 млрд сўмлик 15 янги маҳсулотлар (формалин, карбамидо-формалдегид концентрати КФК-85, пахта целлюлозаси, гидроксипропилметилцеллюлозаси, калий сульфати, кўпиртирилган полипропилен, овоз ўтказмайдиган ва иссиқлик ўтказмайдиган материаллар, термоэластопластлар, AdBlue, юқори босимли ламинат, тиббий стимуляторлар, ингибиторлар) ишлаб чиқарилди.

Экспорт – экспорт ҳажми 522,9 млн долларни ташкил этиб, ўсиш суръати 105,6 фоизга таъминланди.

Шунингдек, Швеция, Германия, Италия, Кипр, Озорбайжон, Бразилия, Колумбия, Перу, Мексика, Гонконг, Мозамбик, Джибути ва Марокко каби янги мамлакатлар, бундан ташқари янги турдаги маҳсулот, жумладан калий нитрати биринчи марта экспорт килинди.

Асосий экспорт ҳажми Қозоғистон, Тожикистон, Қирғистон, Афғонистон, Туркманистон, Россия ва Латвия йўналишлари бўйича (75,1 фоиз) амалга оширилган. Шу билан бирга, калий маҳсулоти экспортининг асосий қисми Латвия, Эрон, Индонезия, Япония ва Хитой давлатларига (80,6 фоиз), кальцинацияланган сода маҳсулотининг экспорти Қозоғистон, Тожикистон давлатларига (89,3 фоиз) тўғри келди.

Инвестиция – инвестиция дастурига киритилган 24 та лойиҳа доирасида 814,6 млн доллар  ўзлаштирилиб, ўсиш суръати 155,3 фоизини ташкил килди.

Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 773,4 млн долларни, давлат кафолати остида кредитлар 11,2 млн долларни   корхоналарнинг ўз маблағлари 15,0 млн долларни   ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш – маҳаллийлаштириш дастурига асосан 30 та лойиҳа доирасида 3 867,2 млрд сўм маҳсулот ишлаб чиқарилди ва режа-кўрсаткич 125,8 фоизга бажарилди.

Шундан 13 та кичик ҳажмдаги лойиҳалар бўйича 2 259,7 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди:

  • «Навойазот» АЖда - сульфат кислота, «А» маркали метанол, натрий гидроксид, ПВХ, тиомочевина, натрий цианид, кальций нитрат, полиакриламид;
  • «Фарғонаазот» АЖда - аммиакли селитрани гигроскопиклигини камайтириш учун антиёпишқоқ (НовоФлоw 3047)нинг ўрнини босувчи янги турдаги «Анти-Стиcк» антиёпишқоқ, натрий хлорат;
  • «Чирчиқ кимё-индустриал технопарки» негизида юқори босимли ламинат, тиббий симуляторлар;
  • "Central Asia Chemicals" МЧЖда - чизиқли алкилнбензол-сулфонкислота (ЛАБСА).

Дастурга киритилган 30 та лойиҳадан 18 тасининг маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлиб, маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Минерал ўғитларни  биржа савдоларига қўйиш – республика истеъмолчиларига 2024 йилда жами физик ҳолда 4 603,2 минг тонна минерал ўғитлар биржа савдоларига қўйилган бўлиб, шундан  1 744,0 минг тонна сотилган, жумладан, азотли ўғитлар 1 483,1 минг тонна, фосфорли ўғитлар  165,4 минг тонна ва калийли ўғитлар 95,6 минг тонна биржа савдоларида сотилди.

II. Трансформация жараёнлари бўйича амалга оширилган ишлар

“Ўзкимёсаноат” АЖ 2023 йил 31 декабрида якунланган молиявий йил консолидациялашган ва алоҳида молиявий ҳисоботлари молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ,  халқаро аудиторлик стандарлари асосида (ХАС) “катта тўртлик”ка кирувчи халқаро аудиторлик ташкилоти (KPMG) томонидан ўтказилган аудиторлик жараёнлари якунланди ва тўлиқ ижобий аудиторлик хулосаси олинди.

“Ўзкимёсаноат” АЖга Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги томонидан давлат суверени даражасидаги BB- халқаро кредит рейтинги тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги йилларда кимё саноатини жадал ривожлантириш, соҳага кенг қамровли хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида қабул қилинган қатор Фармон ва қарорларида бир қанча вазифалар белгиланган.  Вазифалар қаторида “Ўзкимёсаноат” АЖ корпоратив халқаро кредит рейтингини олиши ҳамда ҳар йили янгилаш, ESG рейтингини қўлга киритиш қайд этилган. Кимё корхоналарида давлат улушини қисқартириш, трансформация қилиш, соҳага корпоратив бошқарув ва халқаро кредит рейтингини қўлга киритиш борасидаги ишлар юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ҳамда 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-163-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Барқарор ривожланиш бўйича ҳисобот ҳамда ESG стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли "Йўл харитаси"ни тузиш мақсадида KPMG халқаро консалтинг компанияси жалб қилинди.

Ҳалқаро “катта тўртлик”ка кирувчи KPMG компанияси томонидан Барқарор ривожланиш бўйича ҳисобот ҳамда ESG стратегияси ишлаб чиқилган бўлиб, ижобий хулоса қўлга киритилди.

Бундан ташқари, ESG рейтингни қўлга киритиш бўйича ишлар нуфузли S&P Global компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.      

III. Экология ва атроф-муҳитни асраш бўйича амалга оширилган ишлар

2024 йилда кимё корхоналарида умумий қиймати 34,3 млрд сўмлик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шунингдек:

  • чанг-газ тозалаш ускуналарини таъмирлаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларни бажариш ҳиособига – 15,6 минг тонна атмосферага ташланма (жумладан 1,7 минг тонна заҳарли-кимёвий чиқиндилар) қисқаришига эришилди;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларни бажариш ва локал оқова сув тозалаш иншоотларини таъмирлаш ҳиособига 3,3  млн куб метр оқова сув олди олинди;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларни бажариш ҳисобига 787,6 млн куб метр артезиан суви иқтисод қилинди;
  • ихтисослашган ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва корхона ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 31,7 минг тонна чиқинди утилизация қилинишига эришилди.