Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси”нинг 34-бандида давлат иштирокидаги корхоналарда тафтиш комиссиялари фаолияти бекор қилиниши белгиланган. Бунда давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгашлари аъзолари таркибидан иборат аудит қўмитаси ташкил қилиниши қайд этилган.
“2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси” талабларига мувофиқ “Ўзкимёсаноат” АЖ ягона акциядорининг 2023 йил 7 августдаги 13/13-9-сон қарорига асосан жамиятнинг тафтиш комиссияси тугатилган.
Ўз навбатида, кузатув кенгаши аъзоларидан иборат “Аудит қўмитаси” ташкил этилган.