«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 20 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй («Ўзкимёсаноат» АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.
КУН ТАРТИБИ:
1. «Ўзкимёсаноат» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. «Ўзкимёсаноат» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. «Ўзкимёсаноат» АЖ кузатув кенгаши аъзосининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ва янги кузатув кенгаши аъзосини сайлаш.
Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2025 йил 27 февраль ҳолатига ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2025 йил 14 март ҳолатига шакллантирилади.
Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2025 йил 20 март куни соат 14:00 да бошланиб, соат 15:00 гача давом этади.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари сўралади.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй, телефон: +(99878) 140-74-97, 140-74-98. Э-маил: info@uks.uz
«Ўзкимёсаноат» АЖ кузатув кэнгаш