Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти устав фондини камайтириш тўғрисида хабарнома

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти устав фондини камайтириш тўғрисида хабарнома

КРЕДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

“Ўзкимёсаноат” АЖ Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Сизга қуйидагиларни маълум қилади.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ягона акциядорларининг 2023 йил 27 февралдаги 3-сон қарорига асосан ягона акциядорга тегишли умумий номинал қиймати 279 685 715 сўм бўлган 244 267 дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акцияларни бекор қилиш йўли билан жамиятнинг устав фонди 904 343 636 650 (тўққиз юз тўрт миллиард уч юз қирқ уч миллион олти юз ўттиз олти минг олти юз эллик) сўм миқдоридан 904 063 950 935 (тўққиз юз тўрт миллиард олтмиш уч миллион тўққиз юз эллик минг тўққиз юз ўттиз беш) сўмга камайтирилди.

Кредиторлар ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.

Қўшимча маълумотларни олиш учун:

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 38-уй.

Телефон: (+99878)140-74-08, (+99878)140-74-70.

E-mail: info@uzkimyosanoat.uz

ИНН: 200 621 367.