Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган «Ўзкимёсаноат» АЖ маълум қиладики, «Ўзкимёсаноат» АЖ акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор асосида чиқарилган акциялар (рўйхатга олиш рақами П0315-15 22.02.2022 йил) тўлиқ 100 фоиз ёки 330 226 032 дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар жойлаштирилмади.

Чиқарилган акциялар 100 фоиз жойлаштирилмаганлиги сабабли (рўйхат рақами Р0315-15 22.02.2022 йил) «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан маблағлар қайтарилмайди.

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг 2022 йил 10 июндаги 07/46-01-02/048-сон қарори билан «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 330 226 032 дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар қўшимча чиқарилиши (рўйхатга олиш рақами П0315-15 22.02.2022 йил) амалга ошмаган деб топилди.