Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Comply or explain” (“риоя қил ёки тушунтир”) халқаро тамойилига асосан эълон (Кузатув кенгашига мустақил аъзоларни киритиш)

“Ўзкимёсаноат” АЖ Корпоратив бошқарув кодексининг 14-бандига мувофиқ кодекснинг муайян тавсияларига риоя этиш имкони мавжуд бўлмаганда, АЖ “comply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилган ҳолда унинг сабабларини тўлиқ ошкор этади.

Кодекс тавсияларига риоя қилинмаган йўналишлар Тушунтиришлар
Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига амал қилинишини баҳолаш
Кузатув кенгашига мустақил аъзоларни киритиш.

Корпоратив бошқарув Кодексининг 6.2-бандига асосан АЖ “Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.

Бугунги кунда Жамият кузатув кенгаши таркибида мустақил аъзолар мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 761-моддасида Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамиятнинг, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши керак. Бунда кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан, қоида тариқасида, акциядорлар умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун танлов асосида кўрсатилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармони талабларига мувофиқ жамият уставининг 8.32-бандига асосан Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига уставда назарда тутилган кузатув кенгаши аъзоларидан камида 30 фоизи мустақил аъзолар – халқаро танлов асосида чет эллик соҳа мутахассисларини (жумладан, ватандошларни) фаол жалб этиш орқали малакали халқаро мутахассислар киритилиши белгиланган.

Жамият Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни жалб қилиш бўйича танлов ҳужжатлари, хусусан, техник топшириқлар ишлаб чиқилди ҳамда ўтказилган халқаро танлов натижаларига кўра келиб тушган номзодлар бўйича маълумотномалар ягона акциядорга киритилди.

2022 йилда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 761-моддасига мувофиқ кузатув кенгашининг мустақил аъзолари мезонларига жавоб берадиган номзодлар акциядорлар томонидан кўрсатилмаганлиги сабабли “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзолар киритилмаганини маълум қилади.