Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2022 йил давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи бўлиб ўтди

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, соҳада привентив чораларни кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Жамиятнинг 2023 йил учун “Коррупцияга қарши курашиш дастури” тасдиқланиб, соҳада коррупцияни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, барча тармоқ корхоналарида “Коррупцияга қарши курашиш сиёсат”, “Одоб-ахлоқ қоидалари”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш Низоми”, “Номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома”, “Контрагентларни текширишга оид Йўриқнома” ва “Хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш Услубиёти” каби 10 дан ортиқ ички идоравий ҳужжатлар қабул қилиниб, мазкур ҳужжатлардаги тартиб-таомиллар билан ходимларни таништириш ва амалиётга жорий этиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш Низоми” талабларига мувофиқ хизмат вазифасига кўра коррупциявий хавф-хатарлар эҳтимоли юқори бўлган 6250 нафар ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар тўлдирилди. Таҳлиллар натижасига кўра 57 та масъул ходимларда манфаатлар тўқнашуви ҳолати мавжудлиги, 37 та ҳолатда эса эҳтимолий (потенциал) манфаатлар тўқнашуви ҳолати мавжудлиги аниқланди.

Бундан ташқари, Кимё саноати корхоналарида корхона ва давлат мулкларини ўзлаштириш ва коррупцион жиноятлар бўйича жами 65 та хизмат текширувлари ўтказилган. Хизмат текширувлари натижасига кўра тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда ҳуқуқтартибот идораларига юборилиб, оқибатида 28 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган, 25 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 100 нафар масъул ходимларга турли интизомий жазолар қўлланилди.

2021 йил давомида тармоқ корхоналарининг товар-моддий бойликлари ҳамда ваколатли ижара омборларида жами бўлиб 85,5 млрд. сўмлик турли товар-моддий бойликлари ва минерал ўғитлар камомади аниқланган бўлса, кўрилган чора-тадбирлар ва ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида жорий йилнинг ҳисобот даврида ваколатли ижара омборларида камомадлар аниқланмади.

2022 йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцион ҳаракатлар, корхона маблағларининг талон-тарож қилиниши ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларига қўшиб ёзишлар оқибатида тизимга жами 28,3 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, тергов харакатларини олиб бораётган идоралар билан хамкорликда етказилган зарарни қоплаш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар “Харидлар сиёсати” ва “Контрагентларни текширишга оид Йўриқнома” талабларига риоя этилишини таъминлаш натижасида тизим корхоналарида харидлар жараёнининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш орқали жами 7,5 млрд. сўмлик пул маблағларининг асоссиз сарфланишини олди олинди.