“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024-йил 13-март санасидаги якуни бўйича маʻлумотларни тақдим этади.
Маълумки, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида талаба қизлар учун “Кимё Гирлс” республика олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Куни кеча олимпиаданинг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди. “Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллари ҳам унда иштирок этиб, талабаларга улкан зафарлар ва муваффақиятлар изҳор этди.
8-март - Халқаро хотин-қизлар куни арафасида “Ўзкимёсаноат” АЖда фаолият олиб бораётган бир қатор мутахассис аёл-қизлар Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган халқчил ислоҳотлар муваффақиятидаги фаол иштироки, раҳбарият томонидан берилаётган топшириқларни ўз вақтида самарали ва сидқидилдан бажаришда муносиб ҳиссасини қўшганлиги, жамиятда иш самарадорлигини оширишда жонбозлик кўрсатгани учун Бошқарув раиси томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этилди.
“Навоийазот” АЖ бошқаруви раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Насиба Содиқова байрам муносабати билан аёлларни қўллаб-қувватлашдаги ташаббускорлиги учун “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.