Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Чиқиш ва баёнотлар

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг расмий баёноти

// 06 iyun 2021 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ташкилот тизимидаги “Аммофос-Максам” АЖ фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқдаги каналлардан бирида корхонада узоқ йиллар ишлаган аёлларни ҳеч қандай тўловларсиз ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади. Шунингдек, видеода акс этган ҳеч бир ишчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган.


Расмий баёнот

// 07 aprel 2021 йил

Ангрен шаҳрида барпо этилган “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ фаолияти юзасидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров томонидан эълон қилинган маълумот асосида ижтимоий тармоқларда ёритилган мақолаларга “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти муносабат билдиради.


Халқаро хотин-қизлар куни билан!

// 08 mart 2021 йил

Мунис онажонлар ва қадрли опа-сингиллар, Сизни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти гўзаллик ва нафосат байрами бўлмиш 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этади! Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз! Бахтимизга доимо саломат бўлинг азиз аёллар!


Расмий баёнот

// 28 yanvar 2021 йил

Ҳозирда ижтимоий тармоқда муҳокама қилинаётган масалалардан бири Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Ипак йўли” ҚФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг “Ипак йўли” ҚФЙда жойлашган “Зилол булоқ” МЧЖга қарашли аммофос ишлаб чиқариш цехидан чиқаётган заҳарли газларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири юзасидан қилинган видеомурожаати “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади.


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрами билан муборакбод этади!

// 07 dekabr 2020 йил

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги энг асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу тарихий кунда барчангизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат тилаймиз. Юртимизда доимо тинчлик ва ҳотиржамлик барқарор бўлсин!