Матн ранги:
A
A
A

Оддий кщриниш

Ёшларнинг “Республика ёш кимёгарлар форуми” ни ўтказиш ҳамда “Ўзкимёсаноат” стипендияси”ни таъсис этиш таклифи маъқулланди

// 23 1 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (113.77 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Бошқарув раисининг тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг ёшлар етакчилари билан учрашуви ташкил этилди. Видеоконференцалоқа орқали ўтказилган учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ёшлар етакчилари, корхона раҳбар-ходимлари ва фаол ёшлар иштирок этди.

Учрашувда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокама қилинди ва ёшлар етакчиларининг таклифлари тингланди. Мамлакатимиз кимё саноати ва тизимдаги корхоналар фаолиятини янада ривожлантириш борасида ёшлар етакчилари томонидан билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланди. Ҳусусан, ёшлар томонидан Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиалида Тошкент шаҳри ва республика олий ўқув юртлари, ўрта махсус таълим муассасаларининг кимё соҳаси бўйича талаба ва мутахассислари, кимё ва биологияга ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини жалб қилган ҳолда “Республика ёш кимёгарлар форуми”ни ташкил этиш ва тизим корхоналарида фаолият юритаётган, талабаликка қабул қилинган салоҳиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва тизим учун кадрлар заҳирасини яратиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” стипендияси”ни таъсис этиш бўйича берилган таклифлар қўллаб-қувватланди ҳамда “Республика ёш кимёгарлар форуми”ни ташкил этиш ва “Ўзкимёсаноат” стипендияси”ни таъсис этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

“Республика ёш кимёгарлар форуми” ҳар йил май ойининг сўнгги якшанба куни кенг нишонланадиган “Кимёгарлар куни” касб байрами арафасида ташкил этилади.