Матн ранги:
A
A
A

Оддий кщриниш

Таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштиришга қаратилган амалий мулоқот ташкил этилди

// 23 1 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (195.77 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш лойиҳаларини илмий-техник жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган амалий мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент кимё-технология институти профессор ўқитувчилари, илмий ходимлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона-ташкилотлар раҳбар-ходимлари ҳамда вазирлик идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида ишлаб чиқаришни ўзига хослиги ва хусусиятидан келиб чиқиб, Тошкент кимё-технология институти ихтисослик кафедралари ҳамда профессор ўқитувчилари ва илмий ходимларини ишлаб чиқариш корхоналарига бириктириш, ҳар бир мутахассислик ва таълим йуналишлари бўйича талабаларнинг малакавий ишлаб чиқариш ҳамда дипломолди амалиётларини тармоқ корхоналарида ташкил этиш вазифалари муҳокама этилди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ушбу чора-тадбирлар режасига мувофиқ, таълим йўналиши мос бўлган талабалар ўзларининг ишлаб чиқариш амалиётларини “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона-ташкилотларда ҳамда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг лабараторияларида олиб бориш имкониятига эга бўладилар.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати