Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

"Қадриятлар ойлиги” доирасида Талабалар фестивали бўлиб ўтди.

// 23 aprel 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (60.41 MB)

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Қадриятлар ойлиги” доирасида Талабалар фестивали ўтказилди. Фестивалда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда нуронийлар иштирок этишди. 

Тадбирда дастлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида вокал, рақс, рассомчилик кўрик танловлари ва спорт, интеллектуал ўйинларда ғалаба қозонган, жамоат ишларида фаол бўлган талаба ёшлар тақдирланди.   

Кўтаринки руҳда ўтган фестивалда ёшлар ўзбек ва турли миллатлар миллий анъаналарини ўзида акс этган кўргазмалари билан иштирок этишди. Осиё ва Европа миллатларининг миллий кийимлари, рақслари ва таомлари иштирокчилар ва меҳмонларга намойиш этилди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати